ЦПГИ

Круглый стол в Ташкенте на тему: «РАЗВИТИЕ МЕЖВЕДОМСТВЕННОГО СОТРУДНИЧЕСТВА ДЛЯ ПРОФИЛАКТИКИ НАСИЛИЯ И ЭФФЕКТИВНОЙ РЕАЛИЗАЦИИ ЗАКОНА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН «О ЗАЩИТЕ ЖЕНЩИН ОТ ПРИТЕСНЕНИЯ И НАСИЛИЯ»

Тошкент шаҳрида 

«ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини самарали амалга ошириш ва зўравонликнинг олдини олиш масалаларини ҳал қилиш учун идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида

 ДАВРА СУҲБАТИ

Халқ фаровонлигида, жамият тинчлигида ҳамда  иқтисодий барқарорликда  эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги муҳим ўрин тутади, жамиятда мувозанат барқарорлашишига таъсир этади. Бу борада гендер тенгликни таъминлаш бўйича давлат миқёсида ишлаб чиқилган қонунлар ва дастурлар ушбу мувозанатни таъминловчи ва кафолатловчи восита сифатида муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимизда эркаклар ва аёлларнинг тенглигини таъминлаш йўлида жиддий қадамлар қўйилиб, иккита қонун ва қатор қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Қонуний-меъёрий нормаларнинг ижроси учун барча давлат ва нодавлат ташкилотлар масъул. Қонун меърларининг аниқ ва натижадор амалга оширилиши эса ушбу ҳужжатлар бўйича ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг хабардорлик даражасига бевосита боғлиқ.

Қабул қилинган Қонунларнинг ижроси учун давлат ва жамоат ташкилотларининг идоралараро ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга, бу зўравонликдан жабрланган аёлларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва зўравонлик содир этган шахслар билан тузатиш дастурларини амалга ошириш имконини беради.

Шу боис, Европа Комиссияси кўмагида АКТЕД (Франциянинг Техник ҳамкорлик ва тараққиёти Агентлиги) ФТҚМ (Фуқаролик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш маркази) Нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида фуқаролик жамиятини ривожлантириш” лойиҳасиниамалга ошириб келмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг гендер зўравонликка қарши кураш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бўйича хабардорлигини ошириш, шунингдек, уларнинг ижросини таҳлил қилиш бўйича қатор тадбирлар (бир кунлик тренинглар ва давра суҳбатлари) ўтказиш режалаштирилган.

2021 йилнинг 3 август куниТошкентда»ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини самарали амалга ошириш ва зўравонликнинг олдини олиш масалаларини ҳал қилиш учун идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш» ДАВРА СУҲБАТи ўтказилди.

 Давра суҳбатида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хусусий сектор, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида фуқаролик жамияти институтлари ва давлат ҳокимияти органларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш, гендерга асосланган зўравонлик муаммосини ҳал қилишда ягона ёндашувни ишлаб чиқиш, гендер зўравонликка қарши курашнинг мавжуд механизмларини оптималлаштириш мақсадида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.

 

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi.

uz_UZO‘zbekcha