ЦПГИ

“Давлат ва жамият бошқарувидаги етакчи аёлларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

2021 йил 23 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигида Ўзбекистон етакчи аёллари ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Г.Вали иштирокида “Давлат ва жамият бошқарувидаги етакчи аёлларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар масъуллари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, шунингдек, БМТ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатини Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ижрочи директори Гада Вали табрик сўзи билан очди.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Г.Вали Ўзбекистонда бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясига ҳамда Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизлар ҳуқуқлари, ҳамда имкониятларини кенгайтириш стратегиясига мувофиқ мазкур БМТ Бошқармаси томонидан аъзо давлатларга кўрсатилаётган норматив, техник ва таҳлилий кўмак ҳам хотин-қизларнинг манфаатларига қаратилганлигини таъкидлади.

Тадбир давомида БМТнинг Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси талаблари бажарилишини тарғиб қилишда хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтиришда парламентнинг ўрни, шунингдек, уларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва имкониятларини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш, соғлиғини сақлаш ва иқтисодий ҳолатини ўзгартириш бўйича самарали стратегиялар, гендер жиҳатлари бўйича ёндашувлар ва ечимлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

 

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi.

uz_UZO‘zbekcha